“Роллс-Ройс”нинг “Куллинан” лойиҳасидан янги йўлтанламас

“Роллс-Ройс”нинг “Куллинан” лойиҳасидан янги йўлтанламас

2015 йилда Rolls-Royce компанияси янги йўлтанламас ишлаб чиқариш тўғрисидаги лойиҳани расман тасдиқлаган ҳамда “ёрқин хусусияти, хушбичимлиги ва шиддати билан лол қолдирувчи”, “мутлақо янги автомобиль” ясашга ваъда берган. Лойиҳа дунёга машҳур олмос (Куллинан) номи билан аталади.

Британия маркаси акционерларнинг йиллик мажлисида бўлажак кроссоверининг фотосуратини кўрсатди. Янги автомобиль Rolls-Royce каби башанг ҳамда исталган жойда юра олиш хусусиятига эга бўлади. Кузови алюминийдан тайёрланиши айтилган.

Rolls-Royce  2

Шундай қилиб, 2018 йилда тайёр бўлиши кутилаётган автомобилнинг расмий фотолари кўрсатилди. Расмда автомобиль ниқобдалигини кўрамиз, аммо ясама панеллар ўрнатилмаганлиги учун кузов шакли ва мутаносиблигини илғаб олса бўлади.

Ҳозир машина шимолий ва жанубий кенгликларда синовдан ўтказиляпти. Техник таъминоти маълум эмас. V12 мотор ўрнатилиши тахмин қилиняпти.

Rolls-Royce  3

Қимматбаҳо олмос номи билан аталувчи машинага биргина Bentley Bentayga рақиб бўлиши мумкин.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"