Россия бош вазири трактор рулига ўтирди

Россия бош вазири трактор рулига ўтирди

Ҳукумат раҳбари Дмитрий Медведов Санкт-Петербургда қишлоқ хўжалиги техникаси намойиш этилаётган кўргазмада иштирок этди. Унга Россия заводларида ишлаб чиқарилган техникаларни кўрсатишди ва уларнинг айримлари Европага экспорт қилиниши ҳақида сўзлаб беришди.

Кўрик якунида “Петербург трактор заводи” директори техникани синаб кўришни Медведевга таклиф қилди. Ҳукумат раҳбари “Кирюша” номли трактор рулига ўтириб бошқариб кўрди. “Яхши бошқарилади. Қойилмақом. Замонавий машина”, деб таъкидлаб қўйди Дмитрий Медведев.

Бир ҳафта олдин Медведев Lada XRAY автомобили рулига ўтириб бошқариб кўргач, “қулай ва замонавий машина”, деб таърифини келтирган эди.

“Петербург трактор заводи” Киров номидаги заводнинг шўъба корхонаси ҳисобланади. Завод 11 турдаги трактор ҳамда 20 хилдан ортиқ йўл-қурилиш техникалари ва махсус машиналар ишлаб чиқаради.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Мавзу:

#трактор

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"