Россия бош вазири йўллар сифатини қандай текширади?

Россия бош вазири йўллар сифатини қандай текширади?

Россия бош вазири Дмитрий Медведев мамлакат йўлларини шахсан ўзи текширишга ҳаракат қилаётганини йўл қурилиш масалалари бўйича мажлисда сўзлаб берди. Дмитрий Медведев ўзи рулга ўтириб, ҳудуд йўлларини текшириб кўради.

“Сафарда мен ҳамиша рулга ўтиришга ва губернатор билан йўлни кўриб чиқишга, юриб ўтишга ҳаракат қиламан. Нима юз бераётганини, ўзгаришлар бор-йўқлигини ўзинг ҳис этасан”, деб бош вазирдан иқтибос келтирмоқда “РИА “Новости”

Медведев мамлакатда йўллар идеалликдан узоқ аҳволда эканлигини тан олди. Федерал аҳамиятга эга йўлларнинг 70 фоизи талаб даражасида бўлса, ҳудудлардаги йўлларнинг атиги 40 фоизигина фойдаланиш талабига жавоб беради.

Бундан ташқари, Медведев қурувчиларни йўлнинг сифатига жавоб беришга чақирди, акс ҳолда пудратчиларга чора кўрилади

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Мавзу:

#йўл

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"