Россия ҳам учар автомобиль ясамоқчи

Россия ҳам учар автомобиль ясамоқчи

Ҳозирча учар машина макет кўринишида холос. Уни “Русский MeetUp” жамиятининг IT-форумида намойиш этишди.

Рус автомобилининг номи Furia N1. Унда икки киши ўтиради, аммо юкхонаси йўқ. Унинг ўрнида реактив аппарат ўрнашади. Кузови карбонпластикдан ясалган.

Учармобиль муаллифларидан бири унинг вертолёт каби кўтарилмаслигини, аммо шаҳардаги тўсиқлардан учиб ўта олишини билдирди. Аммо шаҳарлараро учади, дейишга ҳали эрта. Чунки беш дақиқага яқин парвоз қилади холос. Қолаверса, росмана ўлчамда прототипини ясашга катта пул керак. Шунинг учун муаллифлар сармоячи қидирмоқда.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"