Россия жорий йилда ҳайдовчисиз автобус тайёрлайди

Россия жорий йилда ҳайдовчисиз автобус тайёрлайди

Россиянинг “Волгабас” компанияси “Матрёшка”номли ҳайдовчисиз автобус тайёрлаётибди. Унинг эгаси Алексей Бакулиннинг сўзларига кўра, ҳайдовчисиз транспортнинг тажрибавий намунасини шу йилнинг охирига қадар кўрамиз.

Бакулин бу борадаги асосий муаммо ҳайдовчисиз транспортдан фойдаланиш бўйича қонунчилик йўқлигини билдирди.

“2018 йилда турли шароитларда, жумладан иқлим шароитида синашга киришишимиз учун 2017 йилда ёпиқ ҳудудларда фойдаланиш тўғрисида қонун қабул қилинишидан умид қиламиз”, деб Бакулиндан иқтибос келтирди ТАСС.

Компания раҳбари ушбу сегментда дунё билан бирга одимлаш учун шаҳар кўчаларида ҳайдовчисиз транспортдан фойдаланиш тўғрисидаги қонун 2019 йилда қабул қилиниши лозимлигини урғулади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"