Россия Ўзбекистонга божсиз нефть етказиб беришдан бош тортди

Россия Ўзбекистонга божсиз нефть етказиб беришдан бош тортди

2016 йилнинг ноябрида Ўзбекистон ҳукумати Россия нефтини «Омск-Павлодар-Чимкент-Зафаробод» нефть қувури орқали экспорт божхона тўловларисиз етказиб бериш бўйича Россия ҳукуматига мурожаат йўллаган.

Россия иқтисодий тараққиёт вазирлиги Ўзбекистонга нефть етказиб бериш бўйича экспорт божларини бекор қила олмаслигини билдирди.

Бу Россиянинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо-давлатлар олдидаги мажбуриятлари билан боғлиқ бўлиб, агар Ўзбекистонга экспорт божларини бекор қилса, у ҳолда ЖСТга аъзо мамлакатларнинг барчасига божхона тўловлари бекор қилиниши керак бўлади, деб маълум қилди Россия энергетика вазирлиги, деб ёзади Sof.uz.

Россия энергетика вазирлиги маълумотига кўра, айни вақтда «Омск-Павлодар-Чимкент-Зафаробод» қувури орқали нефтни юбориш учун техник имконият мавжуд эмас.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.