Россия, Қозоғистон ва Беларусда автомобилнинг қоғоз техник паспорти бекор қилинади

Россия, Қозоғистон ва Беларусда автомобилнинг қоғоз техник паспорти бекор қилинади

27 июндан бошлаб Евроосиё иқтисодий иттифоқида транспорт воситасининг электрон паспорти амалга киритилади.

Иқтисодий иттифоққа аъзо мамлакатларда транспорт воситасининг ягона шакли жорий этилади, маълумотлар базаси умумий бўлади. Бу ҳақда “Российская газета” хабар бермоқда.

Ҳар бир автомобилга оид маълумот ягона тизимда расмийлаштирилади, сақланади ва узатилади. 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб тизимнинг янада мукаммал версияси ишга тушади. Келгуси йилнинг июлигача электрон техник паспорт билан бирга қоғоз техник паспорт ҳам берилади. Трактор ва бошқа ўзиюрар машиналар учун қоғоз ҳужжат берилиши 2018 йилнинг 1 июлигача давом этади.

Жорий этилган янги тизим транспортнинг божхонадан ўтиши, солиқ ва бож тўланиши, олиб қочишдан ҳимоялаш, рақамлаш, қисмларга ноқонуний бўлаклаш ва бошқа вазиятларда назорат қилишни енгиллаштиради.

Электрон ҳужжатнинг қизиқ томони: унда транспорт воситаси эгаси ҳақида маълумот бўлмайди. Аммо машинанинг техник тавсифи, олиб-сотилиши тарихи, техник хизмат кўрсатилиши ва таъмири ҳақида тўла маълумот қайд этилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"