Россия ва Япониянинг ҳайдовчисиз автомобиллари: ким қачон?

Россия ва Япониянинг ҳайдовчисиз автомобиллари: ким қачон?

Россия Федерациясининг вице-премьери Аркадий Дворкович Киотодаги Халқаро фан ва технология форуми очилишида Россия ҳайдовчисиз автомобиль тайёрлашга ҳаракат қилаётганлигини билдирди. Унинг айтишича, 2018 йилда Россияда ўтказиладиган футбол бўйича жаҳон чемпионатида ҳайдовчисиз автомобиль намойиш этилади.

Шу куннинг ўзида Япониянинг бош вазири Синжо Абе мамлакатда ишлаб чиқарилган ҳайдовчисиз тракторларни намойиш қилди. Улар далаларда ишлай олади. Ишлабгина қолмасдан, одамлар каби ўзаро алоқага киришади. Келажакда эса японларнинг глобал позиция тизимига уланади. “Энди фермерлар қаришидан ташвишланмасак ҳам бўлади”, деди Синжо Абе.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"