Россия йўлларига адаптив светофорлар ўрнатилади

Россия йўлларига адаптив светофорлар ўрнатилади

“Ростех” давлат корпорациясининг матбуот хизмати хабарига кўра, “Швабе” холдинги “Росэлектроника” билан ҳамкорликда янги адаптив светофор тайёрламоқда. Светофор Россиянинг қатор шаҳарларига ўрнатилади ва у ўз вазифасидан ташқари йўлдаги ҳаракатни мониторинг қилади.

Ўрнатилган қурилмалар Ethernet ва GPRS воситасида светофор ва диспетчерлик маркази ўртасидаги алоқани таъминлайди. Бундан ташқари светофорлар йўлдаги ҳаракат маълумотини тўплайдиган модуль билан жиҳозланган. Унда турлича маълумотларни аниқловчи саккизта детектор мавжуддир. Улар йўлдаги интенсивликни автоматик ҳисобга олади, табиий ёруғлик миқдорига қараб светофор чироқлари нурини кучайтириши ва сусайтириши мумкин, қолаверса, йўлдаги тиғизликнинг ҳам ҳисобини қилади. Технологик светофорлар яшил ва қизил сигнал фазаси узунлигини ўзгартира олади, ҳалокатли вазиятда эса сариқ чироқ милтиллаш режимига ўтади.

Қурилмаларни синаш ишлари шу йилнинг охирида якунига етади, келгуси йилдан эса адаптив светофорларни Налчик, Ростов-на-Дон, Ставропол, Кемерово, Рязан, Астрахан ва Курск шаҳарларида кўришимиз мумкин.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"