Россияда электромобиллар учун қонуний йўл белгилари пайдо бўлади

Россияда электромобиллар учун қонуний йўл белгилари пайдо бўлади

Россия ҳукумати Йўл ҳаракати қоидаларига “электромобиль” атамасини киритишни назарда тутувчи қарор лойиҳасини тайёрлади. “За рулём” хабарига кўра, ҳужжат Россия Транспорт вазирлиги томонидан тайёрланган.

Қарор лойиҳасига кўра, Қоидаларда “фақат электр юргизгич ёрдамида ҳаракатга келадиган ва ташқи электр энергия манбасидан қувват оладиган транспорт воситаси” электромобиль сифатида тан олиниши кўзда тутилмоқда.

KMO_111307_13507_1_t218_170330

Бундан ташқари, “Электромобилларни қувватлантириш учун ёқилғи шохобчаси” йўл белгиси ҳам жорий этилади. “Коммерсантъ”нинг ёзишича, “Автодор” давлат компанияси пуллик катта йўлларда электр қувватлантириш шохобчаларини қуради.

“Янги атама ва тегишли йўл белгиларини жаҳонда электромобилларнинг изчил ривожланиб бораётгани сабаб Йўл ҳаракати қоидаларига киритиш таклиф қилинмоқда”, — дейди Россия Транспорт вазирлиги вакиллари.

Қарор лойиҳасини жорий йилнинг 24 май куни муҳокама қилиш режалаштирилган.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Аравакаш Жимми

Жимми — ҳинд фильмлари ихлосманди. Араваларга эса ҳинд фильмларидан ҳам кўпроқ қизиқади. Айниқса, электр токида ҳаракатланувчи ва ўзиюрар машиналар ҳақида ўқиш ва ёзиш — Жиммининг жону дили! Ўзи мутолаа қилган хабар-мақолаларнинг энг сараларини сизга ҳам илинади.