Россияда энг кўп олиб қочиладиган автомобиллар қайси?

Россияда энг кўп олиб қочиладиган автомобиллар қайси?

Суғурта компанияси мутахассислари Россия Федерациясида олиб қочилган автомобилларни ўрганиб чиқиб, Hyundai, Kia, Toyota, Mazda ва Lexus маркали машиналарга “талаб” кучлилигини аниқлади. Жиноятчилар ушбу маркани ёқтиришига сабаб, улар мамлакатда кенг тарқалганлиги учун бўлаклаб сотиш осондир, деб ёзмоқда РИА “Новости”.

Энг кўп олиб қочиладиган автомобиллар ўнлигига BMW, Renault, Nissan, Mercedes-Benz ва Ford маркалари ҳам киради. Бундан ташқари жиноятчилар УАЗни ҳам ўмаришни канда қилмаяпти.

Энг кўп машина олиб қочиш ҳолатлари Москва ҳамда Санкт-Петербургда юз бермоқда. Аммо охирги вақтда бу ҳол камаймоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"