Россияда энг кўп учровчи автомобиль аниқланди

Россияда энг кўп учровчи автомобиль аниқланди

“Автостат” таҳлилий агентлиги Россия Федерациясида энг кўп тарқалган авто русумларини аниқлади.

Албатта, рўйхат бошида “Лада” ўрин олиши шубҳасиз. Аммо айнан қайси русум? Маълум бўлишича, “трасса қироли” LADA 2107 мамлакатда энг кўпи экан. 1,745 млн ҳайдовчи “ноль етти” минади. Шунингдек, Россияда 1,592 млнта LADA 2106 бор. LADA 4x4 3D  йўлтанламасининг (“Нива”) сони эса 1,056 млнтага етади.

“Автостат”нинг ёзишича, мамлакатдаги жами автомобилларнинг 10 фоизи юқоридаги учликдир.

Ундан кейинги автомобиллар қуйидагича камайиш тартибида келади: LADA 2109, LADA 2110, LADA 2114 ва LADA 2105. Ўнликдан ўрин олган хориж автомобиллари Ford Focus ва Toyota Corolla. Ўнинчи поғонада LADA 21099. Уларнинг барчасининг сони млнга етмайди.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Мавзу:

#LADA 2107

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"