Россияда фикр кучи билан бошқариладиган автомобиль яратилади

Россияда фикр кучи билан бошқариладиган автомобиль яратилади

Россиядаги Н.И. Лобачевский номли Нижегород давлат университети шу йилнинг 13 декабрида Россиядаги биринчи нейроинтерфейсли автомобилнинг тўлиқ ҳажмли макетини намойиш қилади, деб ёзади Daryo.uz.

Ҳаракатлари чекланган одамлар учун мўлжалланган электрокарни фикр кучи билан бошқариш мумкин бўлади. Серияли машина нархи 550—990 минг рубль (тахминан 9200—16500 доллар) бўлади.

Университетда мия ва автомобиль борт тизимлари ўртасида ахборот алмашиш имконини берувчи тизим устида ишлашмоқда. Ишлаб чиқувчилар томонидан яратилган махсус алгоритмлар турли модалликдаги сигналларни ҳисобга олади ва уларни машинани бошқариш тизимига узатади.

Нейромобил тахминан 20 от кучига тенг носинхрон электр двигателга эга бўлади. Бир марта олган қуввати 200—600 километр масофага етади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Мавзу:

#Россия

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.