Россияда Gentra савдоси қизиб кетди

Россияда Gentra савдоси қизиб кетди

Январдан мартгача Россия Федерациясининг бир қанча минтақаларида 3,3 минг Gentra сотилган. Бу ўтган йилги натижадан 7 фоизга ортиқ. Gentra седани Ravon брендининг энг яхши сотилаётган русумига айланди.

Расмий маълумотга кўра, Ravon Gentra 2016 йил биринчи чораги натижалари бўйича Россияда энг бозори чаққон 25 автомобиль сафидан жой олган. 439 минг рубл турувчи седаннинг 1,5 литрли мотори 107 от кучига эгадир. Автомат ва механик узатмалар қутиси мавжуд.

Ой бошида Chevrolet Spark базасида ишланган R2 хэтчбекларининг биринчи партияси сотиб бўлинди.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Мавзу:

#Ravon Gentra

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"