Россияда GM Uzbekistan сотуви 3 фоизга камайди

Россияда GM Uzbekistan сотуви 3 фоизга камайди

GM Uzbekistan АЖ Россияда автомобиллар савдосини 2015 йил февраль ҳолатига таққослаганда бу йил 3 фоизга – 1,586 минг автомобилга камайтирди. Бу ҳақда Европа бизнеси Ассоциацияси автоишлабчиқарувчилар Кенгаши маълумот етказди.

Шу ўринда, 1269 та машина сотилган 2016 йил январь ойига нисбатан савдо 25 фоизга кўтарилган.

2016 йил январь-февраль ойларида GM Uzbekistan АЖ 2,855 автомобил сотган, бу кўрсаткич 2015 йил ўша даврга нисбатан 22 фоизга кам, деб хабар беради uzdaily.uz.

GM Uzbekistan қўшма корхонасининг 2016 йил январь-февраль ойлари учун Россия бозоридаги улуши 1,5 фоизни ташкил этди, 2015 йил шу даврда бу кўрсаткич 2 фоиз бўлган.

2016 йил февраль якуний ҳисобига кўра, GM Uzbekistan АЖ Россияда автомобиль сотиш ҳажми бўйича 18 ўринни эгаллади.

2016 йил январь-февраль якуний ҳисоби бўйича, Gentra модели энг кўп сотилган автомобиллар рўйхатида 25-ўринни эгаллади. 2015 йил январь-февраль ойларида Россияда ушбу модел 1909 та сотилган бўлса, 2016 йил шу даврда бу кўрсаткич 2146 тага етди.

Манба: Kun.uz

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.