Россияда гувоҳномасиз муҳожир-ҳайдовчилар қандай ишламоқда?

Россияда гувоҳномасиз муҳожир-ҳайдовчилар қандай ишламоқда?

Россия давлат Думаси хорижликларнинг ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муҳлатини 2018 йилнинг 1 июнигача узайтирмади. Бунинг ўрнига рус тили расмий тил мақомини олган давлатлардан ташриф буюрган муҳожирларга ишлашга рухсат берилди. Натижада одам ва юк ташиш билан шуғулланувчи компанияларнинг муаммолари бошланди, иш коррупциягача борди.

РФ қонунчилигига кўра, хорижликлар Россиядаги сингари гувоҳнома олиши лозим. Акс ҳолда хорижий гувоҳномаси бор ҳайдовчини ишга қабул қилган компания катта жарима тўлайди. Газета.рунинг ёзишича, ҳукуматлараро келишувга биноан фақат Қирғизистон ва Белоруссия фуқаролари Россия Федерациясида ўз гувоҳномаси билан машина бошқара олади.

Аммо ҳайдовчилик билан шуғулланувчи меҳнат муҳожирларининг барининг гувоҳномасини бирданига алмаштиришнинг ҳам иложи йўқ, моддий-техник база етишмайди.

Шу сабабли соҳада коррупция гуллаб-яшнамоқда. Йўл инспектори ҳайдовчига яқинлашади ва тегишли гувоҳномаси йўқ бўлган тақдирда унга тўлаб қўйиш керак бўлган пул миқдорини айтади. Инспекторнинг ҳамёнига тушадиган пул ҳайдовчини жавобгарликдан қутқаради.

Аммо ДЙҲХИ кўп сонли муҳожир-ҳайдовчилар ўз гувоҳномасини Россия гувоҳномасига алмаштирганлигини билдирмоқда.

newdaynews.ru

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"