Россияда ҳам ҳайдовчилар нур қайтарувчи камзул кияди

Россияда ҳам ҳайдовчилар нур қайтарувчи камзул кияди

18 мартдан бошлаб Россия ҳайдовчилари аҳоли яшаш пунктларидан ташқарида қоронғуда зарурат юзасидан машинадан ташқарига чиққанда нур қайтарувчи камзул ёки куртка кийиши лозим бўлади. Мазкур пункт йўл ҳаракати қоидаларига Россия ҳукуматининг қарори билан киритилди. РИА Новостида ёзилишича, бундан мақсад автомобилчиларнинг хавфсизлигини кўзлашдир.

Мутасаддиларнинг билдиришича, Россия йўлларида тегишли вазиятда қоронғуда рўй берган ЙТҲларда сўнгги йилда 67 нафар киши ҳалок бўлган, 347 нафар одам шикастланган.

Аммо қоидада ҳайдовчи ўзи билан нур қайтарувчи камзул ёки куртка олиб юриши шартлиги кўрсатилмаган. Шунга қарамай, аҳоли яшаш пунктидан ташқарида қоронғу маҳали йўлда ҳайдовчи машинасини тўхтатгач, камзули бўлмаса ундан тушиши мумкин эмас.

Ўзбекистонда ҳайдовчилар нур қайтарувчи камзул олиб юриши 2016 йилнинг мартидан бери белгилаб қўйилган.

Мавзу:

#қоида

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"