Россияда июнь ойида бирорта Ravon автомобили сотилмади

Россияда июнь ойида бирорта Ravon автомобили сотилмади

Россияда жорий йил июнь ойида бирорта Ravon автомобили сотилмади. Бу ҳақда Европа бизнеси ассоциацияси автомобиль ишлаб чиқарувчилари қўмитасининг навбатдаги ҳисоботида кўрсатилган, дея хабар беради Sputnik.

Ўтган йил июнь ойида жами 1239 дона автомобиль сотилган эди.

Ҳисоботга кўра, 2018 йил 5 ойида жами 5 184 та Ravon (2017 йил шу даврда 4 946) брендидаги машиналар сотилган.

Россия бўйича 2018 йил январь — июнь ойларида жами 849 221 дона (2017 йил шу даврда 718 600 дона) автомобиль сотилган, кўрсаткич 18,2 фоизга кўпайган. Июнь ойида эса 156 351 дона (2017 йил июнда 141 090 дона) автомобиль сотилган, кўрсаткич 10,8 фоизга ошган.

Россияда барча энг кўп сотилган янги автомобиль моделлари етакчи ўнталигига маҳаллий ишлаб чиқарувчилар кирди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Мавзу:

#Ravon

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.