Россияда ўзбек автомобиллари савдоси 40 фоизга кўпайди

Россияда ўзбек автомобиллари савдоси 40 фоизга кўпайди

Жорий йилнинг дастлабки беш ойи ҳисоб-китобларига кўра, Россия Федерациясида Ravon автомобилларининг савдоси ҳажми 40 фоизга ошди. Бу ҳақда Подробно.уз ёзмоқда.

Хабарга кўра январдан майгача Россия Федерациясида 5184та машиналаримиз сотилган (ўтган йилнинг бу даврида 3707та эди). Аммо май ойида машина савдоси омадли келмади, РФда бор-йўғи 508та авто сотилди. Аммо 2017 йилнинг майида 1219та автомобиль сотилганди (-58 фоиз).

Европа бизнес Ассоциацияси автомобилсозлар Қўмитасининг маълумотига кўра, РФ бозоридаги Ravon улуши 0,6дан 0,7га ортди.

Эслатиб ўтамиз: 2015 йилдан бери хорижда, шу йилдан бошлаб мамлакатимизда Ravon бренди остидаги автомобиллар сотиб келинмоқда.

GM Uzbekistanнинг асосий экспорт бозорлари Россия ва Қозоғистонлигича қолмоқда. Ҳозир Асака, Хоразм ва Тошкентда компаниянинг заводлари жойлашган бўлиб, Chevrolet ва Ravon бренди остида Spark (R2), Nexia (R3), Cobalt (R4), Lacetti (Gentra), Captiva, Malibu, Damas ва Labo автомобиллари ишлаб чиқарилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"