Россияда Ravon автомобили нархи эълон қилинди

Россияда Ravon автомобили нархи эълон қилинди

“RAVON” компанияси вакиллари ҳозирда Россиянинг энг ҳамёнбоп автомобили бўлиб турган хэтчбек нархини ошкор қилишди. Биринчи қур жўнатилган автомат қутили машиналар шу йилнинг мартида савдога чиқади. Машина уч комплетацияда харидорга тақдим этилади: Comfort, Optimum ва Elegant.

Хэтчбекка 1,25 литрли, “Евро 5” талабига мос 85 от кучига эга двигатель ўрнатилган. 12,4 сонияда юз тезликка чиқа олади. Comfort комплектациясида ABS тизими, иккита рўпара (фронталь) хавфсизлик ёстиқчаси, руль электр кучайтиргичи, USB ва MP3 улагичли замонавий аудиотизим, кундузги ёритиш чироқлари ва шовқин ўтказмас (шумоизоляция) қопламалари бор. Харидорда кузови 12 хил рангли Равонни танлаш имкони бор.

Comfort туридаги Ravon R2 нархи 369 минг рубль деб эълон қилинди. Бошқа комплектациялар баҳоси, ҳозирча, айтилгани йўқ.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"