Россияда Ravon автомобилларининг нархи ошди

Россияда Ravon автомобилларининг нархи ошди

Россияда Ўзбекистоннинг Ravon бренди автомобиллари нархи кўтарилди. Хабарда айтилишича, Ravon R2 ва Ravon Nexia седанининг нархи 20 минг рублга ошган.

R2 489 мингдан 559 минггача, Nexia 499 мингдан 599 минг рублгача этиб белгиланган.

Компания матбуот хизмати нархлар қимматлашишига утилизация йиғимининг ошиши сабаб бўлганлигини билдирган.

Ўтган ойда Ravon автомобиллари сотуви 2017 йилнинг март ойидагига нисбатан сезиларли даражада – 71%га ошган.

Йил бошидан буён ўтган уч ой давомида эса сотув ҳажми 152 фоизга ўсган.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Мавзу:

#Ravon

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.