Россияда Ravon автомобилларининг нархи сезиларли даражада қимматлашди

Россияда Ravon автомобилларининг нархи сезиларли даражада қимматлашди

Россияда сотилаётган GM Uzbekistan автомобилларининг нархи сезиларли даражада қимматлашди, деб хабар беради Daryo.uz.

Ravon Nexia седани 20 минг рублга (қарийб 3 миллион сўм) қимматлашди. Эндиликда ушбу автомобиль 499 000 рублдан (70 миллион сўм атрофида) 599 000 рублгача (тахминан 84 миллион сўм) таклиф этилмоқда.

Ravon R2 хэтчбеки ҳам худди шунчага қимматлашган. Унинг нархи Россия бозорида 489 000 рублдан (69 миллион сўм) бошланади.

Gentra седанининг нархи эса 10 минг рублга (1,5 миллион сўм) ошган. Унинг нархи 569 000 рублдан (78 миллион сўм) бошланмоқда.

Ravon R4  седани ҳам 10 минг рублга (1,5 миллион сўм атрофида) қимматлашди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Мавзу:

#Ravon

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.