Россияда Ravon бренди 2017 йилда салкам 13 минг автомобиль сотди

Россияда Ravon бренди 2017 йилда салкам 13 минг автомобиль сотди

2017 йил давомида Ravon’нинг Россиядаги расмий ваколатхонаси 12978 автомобилни сотди. Бу ҳақда daryo.uz хабар бермоқда.

Россияда 80 марказдан иборат кенг дилерлик тармоғи фаолият олиб бормоқда.

Сотувларни қўллаб-қувватлаш учун қулай кредит ва маркетинг лойиҳалари ишлаб чиқилди. Жумладан, trade-in туфайли мижозлар Ravon моделини харид қилиш учун 35 минг рублгача чегирма олади, шунингдек, дастур қатнашчилари учун йўлларда имтиёзни кўзда тутувчи Ravon Assistance жорий этилган.

Компаниянинг Россиядаги ваколатхонаси жами сотув ҳажмининг камида 20 фоизини ташкил этувчи корпоратив сотувларга катта аҳамият бермоқда. «Яндекс Такси», «ВТБ 24», «РЕСО Лизинг» билан шериклик ҳақида шартномалар имзоланган.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Мавзу:

#Ravon

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.