Россияда Ravon Lacetti янгиланди, аммо нархини ўзгартирмади

Россияда Ravon Lacetti янгиланди, аммо нархини ўзгартирмади

Ravon бренди янгиланган Gentra седанининг суратларини эълон қилди. Қиёфасини ўзгартирган Chevrolet Lacetti ўзгача салонга эга бўлди, аммо нархини сақлаб қолди. Биринчи экземплярлар россиялик дилерларга етказилди, деб хабар қилади Daryo.uz нашри.

Машина интерьерида ускуналар панелига ўзгартиришлар киритилди. Бундан ташқари, унинг аудиотизими замонавийлаштирилди, «ЭРА-ГЛОННАС» фавқулодда ёрдам чақириш тугмаси пайдо бўлди.

Олдин бўлганидай, седаннинг двигатели 1,5 литрли, 107 от кучига эга, у механик ёки автомат ўтказиш қутиси билан уйғунликда ишлаши мумкин. Модельнинг минимал қиймати 539 000 рублни ташкил қилмоқда (автомат трансмиссия учун яна 40 минг рубль қўшимча тўланади), топ версия нархи — 669 000 рубль.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.