Россияда улкан экскаватор ясалди

Россияда улкан экскаватор ясалди

Экскаватор +45 градусдан -45 градусгача ҳароратда ишлай олади. Очиқ усулда ишлаш учун мўлжалланган. Ишчи вазни 1200 тоннали машинани “Уралмашзавод” заводи ишлаб чиқарди. Чўмичларининг сиғими 26дан 40 куб метргача боради.

Янги ЭКГ-35 экскаватори ўзгарувчан токни қўллаши ҳисобига тежамкор, маҳсулдор ва ишончлидир. Чўмичини 25,5 метргача чўза олади, юклаш цикли давомийлиги 30 сониядир.

Ушбу экскаваторнинг аввалги русумларидан фарқи шундаки, вазни занжирининг бор бўйича тақсимланган ва натижада, ерга босим оз тушади.

Гигант экскаватор жорий йилнинг тўртинчи чорагидан ишга тушади.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"