Россияда яна бир улкан кўприк қурилиши мумкин

Россияда яна бир улкан кўприк қурилиши мумкин

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ҳукуматга Сахалин кўпригини қуриш масаласини ўрганиб чиқишни топширди. Сахалин ороли ва Россиянинг материк қисмини кўприк билан боғлаш аввал ҳам тилга олинган масалалардандир.

Ушбу лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари шу йилнинг декабрида тайёр бўлади. Ҳукумат кўприк қуриш қарорида тўхталса, қурилиш ишлари 2021 йилда бошланади ва беш йилга чўзилади.

Сахалин оролида беш юз минг аҳоли яшайди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Мавзу:

#кўприк

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"