Россияда ер остида ҳаракатланувчи паст самосвал тайёрланди

Россияда ер остида ҳаракатланувчи паст самосвал тайёрланди

Россиянинг НЕФАЗ ва Жанубий Африканинг BELL компаниялари шарнирли бириккан биринчи ерости BELL B33L самосвалини ишлаб чиқарди.

Енгил машиналарнинг нега бўйи паст ишланади? Чиройли кўриниши ва ерга яхшироқ ўрнашиши учун. Хўш, унда паст профилли самосвал нега керак? Чунки у ер остида иш бажаради. Ер тагида эса баландлик чекланган.

Бўйи паст BELL B33L самосвали шу кунларда Сибай тоғ-кон бойитиш комбинатига жўнатилади. У ерда синовдан ўтгач, серияли ишлаб чиқаришга қўйилиши мумкин. Пакана самосвал ўта мустаҳкам пўлатдан ясалган бўлиб, тежамкор ва замонавий двигателга эгадир.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"