Россиядаги энг арзон хорижий машина Ravon R2 хэтчбеки​​ бўлиб чиқди

Россиядаги энг арзон хорижий машина Ravon R2 хэтчбеки​​ бўлиб чиқди

Россия автобозоридаги автомобиль компаниялар прайс-варақларини ҳар ойлик таҳлилдан ўтказилди. Daily-Motor.ru нашри томонидан Россияда 2018 йилнинг июнь ойи ҳолатига кўра, энг арзон янги хорижий машиналар бешлиги тузилди.

Бу рейтингда, худди аввалги ойлардаги каби, Ravon R2 хэтчбеки етакчилик қилмоқда. 85,1 кучли бензинли мотор ва «автоматга» эга бу модель РФда 439 минг рублдан таклиф этилади (7 минг доллар). Ravon R2 Россияда автоматлаштирилган трансмиссияга эга энг арзон янги автомобиль ҳам саналади.

Иккинчи ўриндан Ravon Nexia седани 449 минг рубллик (7,2 минг доллар) нахр билан жойлашди. Унинг бу версиясида 1,5 литрли атмосферали бензинли мотор бор.

Илк учликка Хитойнинг Brilliance H230 седани 459 минг 900 рубль (7,4 минг доллар) якун ясаб берди. Унинг Comfort комплектацияси 1,5 литрли бензинли двигатель ва механик трансмиссияга эга.

Тўртинчи ўринни Datsun on-DO седани эгаллади - 461 минг рубль (7,5 минг доллар).

Бешинчи поғонада Хитойнинг FAW Oley қайд этилди, унинг нархи 491 минг рубль (7,9 минг доллар)га тенг.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Мавзу:

#Ravon R2

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.