Россиядаги йўл-транспорт ҳалокатида тўрт ўзбекистонлик шикастланди

Россиядаги йўл-транспорт ҳалокатида тўрт ўзбекистонлик шикастланди

Россия Федерациясининг Саратов области ИИВ Бош бошқармасининг хабар беришича, 7 январ куни федерал трассанинг 560-километрида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган. BMW ҳайдовчиси машинани бошқаролмай қолиб RENO микроавтобусига урилган. Натижада автобусчадаги беш киши шикастланган.

Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси маълумотига кўра, жабрланган тўрт ўзбекистонлик ва машина ҳайдовчиси район шифохонасига олиб борилган.

1982 йилда туғилган қашқадарёлик Чориева Саёҳат шифохонанинг жонлантириш бўлимида бўлиб, унинг соғлиғи барқарор, ҳаётига бирор таҳдид йўқ.

“Рено”даги бошқа йўловчилар: Фаёза Эшпўлатова (1995 йил), Мухторхон Ғиёсов (1972 йил) ва Нуриддин Ҳайдаров (1986 йил) енгил шикаст кўрган. Элчихонамизнинг Консуллик бўлими уларга ёрдам кўрсатиш масаласини кўриб чиқяпти.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Мавзу:

#ЙТҲ

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"