Россиялик олимлар йўлларни нанотехнологик усулда таъмирламоқчи

Россиялик олимлар йўлларни нанотехнологик усулда таъмирламоқчи

Янги усулнинг негизида нанотехнологиялар, аниқроғи, диаметри 30 нанометр бўлган углерод найчалардан фойдаланиш ётибди. Вазни 1 грамм бўлган бундай найчаларнинг узунлиги 367 минг кмга чўзилади, яъни Ойга қадар етади. Нанонайчалар кўплаб хусусиятларга, жумладан, индукцион таъсирланувчанлик хусусиятига эга.

Лойиҳа муаллифларидан бирининг тушунтиришича, нанонайчалар асфальт қопламасининг ичига киритилади. Бундан ташқари, юқори частотали тўлқин тарқатувчи махсус мобил қурилма тайёрланади. Иш тартиби оддий микротўлқинли печникига ўхшайди. Йўлни таъмирлаш чоғида нанотўлқинлар нанонайчаларда ток қўзғатиб асфальт қопламасини 135 даражагача қизитади. Натижада асфальт юмшайди ва оддий ғалтакмола билан уни текислаш мумкин.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"