Россияликлар нур қайтарувчи камзул йўқлиги учун жарима ундирилишидан норози

Россияликлар нур қайтарувчи камзул йўқлиги учун жарима ундирилишидан норози

Рамблернинг таҳлилий хизматида фикрини билдирган россияликларнинг аксарияти нур қайтарувчи камзули йўқлиги учун ҳайдовчига жарима солишни адолатсиз, деб ҳисоблайди. Уларнинг фикрича, йўл яхши ёритилган бўлса, автоҳалокатнинг олдини олиш мумкин.

Респондентлардан “Нур қайтарувчи камзули йўқлиги учун жарима солиш тўғри чорами?” деб сўралди. Сўралганларнинг 29 фоизи тўғри чора деб ҳисоблашини ва ҳайдовчи машина уриб кетмаслиги учун ўз ғамини ейиши лозимлигини билдирди.

Беш фоиз қатнашчилар “билмайман”, деб жавоб берди.

Сўровномада жами 7818 нафар киши қатнашди.

18 мартдан бошлаб Россия ҳайдовчилари аҳоли яшаш пунктларидан ташқарида қоронғуда зарурат юзасидан машинадан ташқарига чиққанда нур қайтарувчи камзул ёки куртка кийиши жорий этилган эди.

Аммо қоидада ҳайдовчи ўзи билан нур қайтарувчи камзул ёки куртка олиб юриши шартлиги кўрсатилмаган. Шунга қарамай, аҳоли яшаш пунктидан ташқарида қоронғу маҳали йўлда ҳайдовчи машинасини тўхтатгач, камзули бўлмаса ундан тушиши мумкин эмас.

Ўзбекистонда ҳайдовчилар машинасида нур қайтарувчи камзул олиб юриши 2016 йилнинг мартидан бери белгилаб қўйилган. Бироқ айрим блогерлар нур қайтарувчи камзул йўқлиги автоҳалокатларнинг юз беришида биринчи рақамли сабаб эмаслиги ва асосий сабабчилар четда қолаётганлиги ҳақида ўз муносабатларини баён қилган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"