Россияликлар “Провокатор” номли автомобиль яратмоқчи

Россияликлар “Провокатор” номли автомобиль яратмоқчи

Олдиндан айтиб ўтишимиз керакки, Mirrow компанияси ишлаб чиқармоқчи бўлган машина ҳозирда фақат компьютер эскизи кўринишида мавжуд. Аммо ишни тезлаштириб кузда Париж автосалонида камлитраж автомобилни намойиш этиш режалаштирилган.

“Провокатор” деганлари узунлиги 2695мм бўлиб, немисларнинг Smart Fortwo русумини эслатади, аммо озгина каттароқ. Ён кўзгусини ҳисобга олмаганда кенглиги 1980мм, бўйи 2045мм, салоннинг ички баландлиги 1800мм.

Mirrow Provocator 4 йўловчини ўз ичига олади. Юкхонаси бор. Келажакда 70 смга узайтирилиб беш йўловчига мўлжаллаб чиқарилиши ҳам мумкин. Салон ўриндиқлари самолётдагидек тартибда жиҳозланган.

“Провокатор”га бензинли ёки 3 цилиндрли дизель турбомотор ўрнатиш режалаштириляпти. Мотор ҳажми 1,5 литргача. Гибрид ва электрли тури ишлаб чиқарилиши эҳтимолдан холи эмас. Агар бу режа амалга ошса, ўриндиқлар остига ўрнатилган аккумуляторлар 350-450 км йўл захирасини таъминлаб беради.

Асос версияси 3500-4500 евро нархда бозорга чиқарилади, бу 260-330 минг рубль деганидир.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"