Россиянинг ажабтовур дизайнли юк машинаси

Россиянинг ажабтовур дизайнли юк машинаси

Ўтган йили Калининграднинг “Автотор” корхонаси ва Ford Otosan компанияси ўртасида Ford Trucks юк машиналарини ишлаб чиқариш бўйича баённома имзоланган эди. Россия корхонасининг йиғув майдончасида шу кунларда энг талабгори кўп 4 модел – шатакчи ва йўл-қурилиш техникасини ишлаб чиқаришга тайёргарлик ишлари кетмоқда, деб хабар беради РИА «Новости».

Юк машиналарини кўп сонли ишлаб чиқариш қачондан бошланиши ҳақида маъмурият тўхталиб, “бу бозорнинг ҳолатига ва бевосита инфляция ҳамда валюта жараёнларига боғлиқлигини” тушунтирди.

“Форд” юк машиналари CKD технологияси – автомобил рамасини ясаш асосида ишлаб чиқарилиши кутилмоқда. Бундай технология катта фоизли локализацияни назарда тутади. Ford Cargo ҳамёнбоп юк машиналари сафига кириши кутилади. Ҳозирда бу саф етакчиси КамАЗ ҳисобланади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"