Россиянинг автомобиль экспорти бир ярим баробарга ортди

Россиянинг автомобиль экспорти бир ярим баробарга ортди

Ўтган 9 ой мобайнида Россия Федерацияси 33 минг дона енгил машина экспорт қилди (Божхона Иттифоқига кирувчи мамлакатлар бундан мустасно). Бу ўтган йилнинг айни даврига таққослаганда 52 фоизга ортиқроқдир, деб ёзди “Автостат”.

Экспортга чиққан автомобилларнинг ярми Skodaга тўғри келади. “Шкода”нинг энг кўп сотилгани Yeti кроссоверидир.

Иккинчи энг яхши экспорт қилинган машина “АвтоВАЗ”ники. Lada 7,5 мингта автомобиль сотишга эришган. Renault эса 2 мингтадан кўпроқ машина сотиб учликка кирган. Hyundai, Volkswagen ва УАЗ ҳар бири мингтадан ортиқроқ машинасини четга сотган.

Яхши сотилган автомобиллар орасида Skoda Yetiдан ташқари, Lada 4х4 йўлтанламаси (3,8 минг) ва Renault Duster кроссовери (2 минг) бор.

РФда ишлаб чиқарилган машиналарнинг қарийб ярмини Чехия сотиб олган. Ён қўшниси Украина 3 минг, Латвия 2,5 мингта авто харид қилган. Россия машинаси харидорлари орасида БАА, Венгрия ва Ливан ҳам бор.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"