Роторли двигателли Mazda RX 2017 йилда сотувга чиқади

Роторли двигателли Mazda RX 2017 йилда сотувга чиқади

Motoring нашри хабар беришига кўра, янги Мазда модели ишлаб чиқариши тўхтатилган RX-7 ва RX-8 русумларининг давомчиси бўлади. Янги автомобилни ишлаб чиқариш куни 1967 йилда тақдим этилган Cosmo Sport машинасининг 50 йиллик санасига белгиланган. Янги Мазда RX-9 деб ном олиши эҳтимоли баланд.

Купега янги роторли двигатель ўрнатилади. Эски моторнинг уч муаммосини (ёнилғи ва мойни ортиқча сарфлаши, атроф-муҳит учун зарари, айлантириш моменти кўрсаткичи пастлиги) янги мотор ҳал этиши керак. Норасмий маълумотларга кўра, двигатель 450 от кучига эга бўлади.

Автомобиль дизайни Токио автосалонида намойиш қилинган RX-VISION концептини эслатади. Машинанинг серияли версияси прототипдан 200 мм қисқароқ, вазни эса 1400 кг.

Эслатиб ўтамиз, RX-VISIONнинг узунлиги 4389 мм, кенглиги эса 1925 мм. Ғилдираклар базаси 2700 мм. Прототип дизайни KODO фирмаси услубида яратилган. Спорт купенинг олдида важоҳатли бампери, олд спойлер, вентиляцияланувчи капот ва залворли қуйма дисклари бор. бундан ташқари машинага орқа диффузор ва ишланган газларни чиқарувчи қўш тизим ўрнатилди. Купе салони углерод толаси ва чарм материал билан сайқалланган.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"