Рулда Покемон овлаш қонун билан тақиқланади

Рулда Покемон овлаш қонун билан тақиқланади

Сарлавҳадаги тақиқ Россияда жорий этилди, қоидабузарларни 1500 рубл жарима кутади. Давлат автомобиль инспекцияси йўлда ҳаракатланиш пайтида ҳайдовчининг мобиль қурилмага чалғиши йўловчилар, бошқа ҳаракатланувчилар ва унинг ўзига хавф туғдиришини эслатади.

Инспекция кўрилган чора-тадбирлар юзасидан жамоатчиликка мурожаатида ҳаракат чоғида ўйин ўйнаётган ёки SMS ёзаётган ҳайдовчини кўриб қолганлардан уни огоҳлантиришга, бу натижа бермагач, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилишга чақиради.

Владивостокда мижоз олган такси ҳайдовчиси ҳаракатланиш пайтида Pokemon Go ўйнаб йўлдагиларга хавф туғдиргани россияликлар диққат марказидан жой олди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари бу ҳолат билан шуғулланмоқда.

Сўнгги вақтда дунёда «Покемон эпидемияси» авжга минмоқда. Pokemon Go ўйини ҳақида батафсил маълумотлар ушбу ҳаволада.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"