Рули тахланувчи автомобиль

Рули тахланувчи автомобиль

Швейцариянинг Rinspeed компанияси янги Etos концептини таништирди. Янги автонинг расмий тақдимоти 2016 йилнинг январида Лас-Вегасдаги CES электроника кўргазмасида бўлиб ўтади.

Rinspeed Etos янги автомобиль прототипи бўлиб, автопилот режимида ишлай олади. Ишлаб чиқарувчиларнинг уқтиришича, автопилот интуитив, мослашувчан ва “буйруққа тушунувчи” бўлади. Бу режимни фаоллаштирилганда руль бошқарув панелига автоматик равишда тахланиб кириб кетади, олд дисплейлар ҳайдовчи ва йўловчи томонга яқинроқ сурилади.

Бундан ташқари, автомобиль учувчисиз учиш аппарати билан таъминланади. Дрон машинанинг орқа қисмида жойлашади. Автомобиль эгаси машина ҳаракатини дрон ёрдамида видеога олиши мумкин.

Бу автомобилнинг техник тавсифларини ҳали келтиришмади, аммо гибрид эканлиги маълум. Шунингдек, ишлаб чиқарувчилар “ақлли” режимда ишловчи Harman мультимедиа тизими билан таъминланишини айтишди. Etos концептини ишлашда Rinspeed компаниясидан ташқари Borbet, Harting, Rehau, Stahl сингари 25 компания иштирок этди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"