Руминлар етти ўриндиқли Renault Duster ишлаб чиқаради

Руминлар етти ўриндиқли Renault Duster ишлаб чиқаради

2017 йилда Renault-Nissan алянсига кирувчи Руминиянинг Dacia компанияси таниқли кроссовернинг етти ўриндиқли версиясини ишлаб чиқаради. Кроссоверни Grand Duster деб номлаш таклиф қилиняпти. Тўла узатмали автомобиль дизайни тамоман янгича бўлиши ҳақида Auto Express нашри хабар берди.

Хабаримиз иловасидаги расмни Auto Express рассоми компьютерда яратган. Кроссовер тахминан шундай кўринишда бўлади.

Renault Grand Duster чўзиқ платформага қурилади. Аввалги “Дастер”дан 20 смга узунроқ, яъни 4,7 метр. Беш ўриндиқли “Дастер”дан юкхона ҳажми билан ҳам фарқланади: 500 литр ўрнига 650 литр.

Етти ўриндиқли кроссоверни 1,2 литрли турбомотор (125 о.к.) ва 1,6 литрли дизель двигатели (130 о.к.) ҳаракатга келтиради. Бу моторлар беш ўриндиқли версиясидан мерос қолган.

Хўш, жиҳозланиши-чи? Хабар берилишича, чўнтакбоп версиясининг салонига одми мато қопланади ва оддий магнитола билан жиҳозланади. Қиммат турида эса иқлим назоратчиси, навигация ва АЖТ (автотураргоҳга жойлаш тизими, Parking sensor) бўлади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"