Рус дизайнери ядро ёнилғисига ишлайдиган Audi лойиҳасини тузди

Рус дизайнери ядро ёнилғисига ишлайдиган Audi лойиҳасини тузди

Алексей Горин исмли россиялик дизайнер намойиш қилган лойиҳавий автомобиль бензин, дизель ёки электрга эмас, ядро ёнилғисига ишлайди. Муаллиф лойиҳадан мақсад келажакда ядро энергиясидан хавфсиз фойдаланиш мумкинлигини исботлаш эканлигини айтмоқда.

Горин бўлажак автомобиль тузилиши устида астойдил ишлади. Машинанинг ўрта қисмида термоядроли реактор ва плазмали форсункалар жойлашади. Унинг атрофида эса реактор иссиқлигидан буғ ишлаб чиқарилади ва буғ генераторга уланган турбинани айлантиради.

Генератор ўз навбатида автомобилнинг олди ва ёнидаги батареяларни зарядлайди, батареялар эса электр қувватини мотор орқали ғилдиракларга узатади. Конденсаторлар буғнинг такрор ишлатилишини таъминлайди, тизим даврий тартибда ишлайди.

Шасси бошқарув тизими магнитли-гидродинамик тарздадир. Унинг асосида магнитли суюқликка тўлатилган таги ясси бак ётибди. Ушбу суюқлик йўлга тортишади ва ядромобилни пастга босади. Бундан ташқари кескин бурилиш вақтида суюқлик бир тарафга оғиб машинани қийшайишдан сақлайди.

Аммо бундай машинани йиғиш ва термоядровий реакторни ишга тушириш ўта мураккабдир. Шу сабабли лойиҳа назариялигича қолиб кетиши эҳтимоли баланд. Аммо сувости кемаларини лойиҳалашда мазкур тажриба қўл келиши мумкин.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"