Рус ҳарбий роботлари

Рус ҳарбий роботлари

Профессор Леонид Орленко ВПК курьер журналида жанговар роботлар душманнинг мустаҳкам позицияларига, транспортга қарши иншоотларига ҳужум уюштириши, миналарга қарши курашиши ҳақида фаразни илгари сурди.

Орленко Россиянинг ҳозирги Т-90 танки ва БМП-3 зирҳли машинаси қаттиқ ҳужумга дош беролмай, экипаж аъзолари ҳалок бўлиши мумкин, деб ҳисоблайди. Шунингдек, профессорга кўра, Армата платформаси ва БМП Курганец сингари транспорт воситалари “ҳарбий ҳаракатларда яроқсиз”, чунки бу техникаларни аввалгилари каби инсон бошқаради.

Профессор Орленко Т-72, Т-80 ва Т-90 каби жанговар танклар ўрнига янги Арматани ва ҳайдовчисиз транспорт воситалари яратишни истайди. Гуруҳда ўн иккита машина, 125 миллиметрли тўққизта қурол ва 152 миллиметрли учта гаубица, улар “ақлли снарядлар” отишади, лазер ва ГЛОНАСС орқали бошқарилади.

Роботлашган отряд 13 км масофадан ҳужумга ўта олади. Бошқа роботлар эса миналаштирилган майдонларни тозалайди ва шиддатли жангларда душманга зарба бера олади.

Бу ажойиб ғоя, аммо War Is Boring журнали, муаммо роботларни назорат қилиш радиочастотаси йўқлигида, дея таъкидлайди.

Орленко эса амалга оширишга арзигулик деб ҳисоблайди. Чунки 1945 йилда Берлин учун жангда мингдан ортиқ зирҳли машиналар ва экипажи яксон этилган. 1995 йилда Биринчи чечен урушида эса 225 машина йўқотилган.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"