Рустам Азимов йўлларни ривожлантириш бўйича ҳаракатларни бирлаштириш кераклигини айтиб ўтди

Рустам Азимов йўлларни ривожлантириш бўйича ҳаракатларни бирлаштириш кераклигини айтиб ўтди

Ўзбекистон Бош вазири биринчи ўринбосари ва Молия вазири Рустам Азимов ишончли, хавфсиз ва самарали транспорт коммуникацияларини ривожлантириш бўйича ҳаракатларни халқаро кўламда бирлаштириш кераклигини айтди. Бу ҳақда Дарё ёзмоқда.

Ашхободда бўлиб ўтган БМТнинг барқарор транспорт бўйича Биринчи Глобал анжуманида нутқ сўзлар экан, Рустам Азимов айни пайтда транспорт коммуникацияларидаги хавфсизликни таъминлаш масаласи алоҳида долзарбликка эгалигини таъкидлади.

«Афсуски, биз техноген омиллар натижасида юз бераётган транспорт ҳалокатлари сони ва кўлами ошаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Йилдан йилга авваламбор, террорчилик хавфи билан боғлиқ бўлган янги-янги рисклар ва чақириқлар пайдо бўлмоқда», — деди Азимов.

«Бундай шароитларда транспортдаги ҳар қандай хавфлар олдини олишга, транспорт коммуникациялари ва инфратузилмасининг хавфсиз ва барқарор ишини таъминлашга қаратилган халқаро ҳамкорликни юзага келтириш ғоятда муҳим деб ҳисоблаймиз», — дея қайд этди у.

Ўзбекистон делегацияси раҳбари ушбу форум натижалари ушбу йўналишлардаги ҳамкорликни йўлга қўйиш имконини беришига ишонч билдирди.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.