Ryanair компанияси: Ўн йилдан сўнг авиачипталар бепул бўлади

Ryanair компанияси: Ўн йилдан сўнг авиачипталар бепул бўлади

Европанинг Ryanair авиакомпанияси ўз рейслари чиптасини текин қилиши мумкинлигини билдирди, деб ёзмоқда The Guardian. Ryanair бюджет компания (лоукостер ёки дискаунтер) саналади, унда чипта нархи жуда паст, хизмат кўрсатиш ҳам камтарона тарзда бўлади.

Чипта текин бўлиши тўғрисида авиакомпаниянинг бош директори Майкл О’Лири (Michael O’Leary) билдирди. Бунга эришиш учун ҳозир авиакомпания аэропортга тўлаётган турли йиғимлар бекор қилинади. Чипта бепул бўлгач, барча рейслар йўловчига тўлиб учади, аэропорт эса ўз ҳудудидаги магазинларда савдо ҳажми ошишидан янада кўпроқ пул ишлайди.

Аммо Майкл О’Лири нол тарифи йирик аэропортларда, масалан, Лондоннинг “Хитроу” аэропортида жорий этилиши эҳтимолини соқит қилади. Унинг сўзларига қараганда, трафик орттиришдан манфаатдор аэропортлар бу тажрибага қизиқиши мумкин.

2015 йилда Ryanair компанияси авиачиптасининг баҳоси ўртача 46 долларни ташкил этган. Компания бу йили тарифларни 10-15 фоизга яна пасайтирмоқчи. 2016 йилда лоукостер 119 млн йўловчини ташиди.

Ryanair Европанинг бюджет авиакомпанияларидан биридир. Ўтган йили компания 106 млн йўловчи ташиди. Компания даромадининг чорак қисми қўшимча хизматлардан, хусусан, автомобиль ижараси, тураржой ва меҳмонхоналар ижараси ва парвоз вақтида бортда савдо қилишдан келади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"