Рязаньда юз берган автоҳалокатда 5 нафар ўзбекистонлик вафот этди

Рязаньда юз берган автоҳалокатда 5 нафар ўзбекистонлик вафот этди

8 декабрь куни эрталаб Россиянинг Рязань вилоятидаги «Каспий» трассасида енгил машина ва бензин ташувчи автомобиль иштирокида йирик ЙТҲ юз берди. Автоҳалокат оқибатида енгил машина салонида бўлган 5 киши ҳалок бўлган.

Uz24.uz нашри хабар қилишича, Volkswagen Jetta ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва MAN русумли бензовозга бориб урилган.

ЙТҲ туфайли вафот этганларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари экани маълум қилинди.

Ҳозирда ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.