S7 Airlines Москва ва Тошкент ўртасида рейс очади

S7 Airlines Москва ва Тошкент ўртасида рейс очади

«Сибирь» (S7 Airlines) авиакомпанияси 2018 йил августдан Москва-Тошкент йўналиши бўйича парвозларни бошлашни режалаштирган, деб хабар берди Kun.uz. Авиакомпания рейсларни сешанба ва жума кунлари амалга оширади. Россия компанияси октябрдан Москва ва Тошкент ўртасида пайшанба ва якшанба кунлари ҳам парвозларни йўлга қўйишни режалаштирган. 

Рейслар Airbus A320 самолётларида амалга оширилади (баъзи рейсларда Airbus A319 самолётидан фойдаланиш режалаштирилган).

S7 Airlines самолётлари Домодедово аэропортидан 5:30да кўтарилади ва Тошкентга 11:30да етиб келади. Тошкентдан эса 13:00да парвоз бошланади ва Москвага 15:20да қўнади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Мавзу:

#S7 Airlines

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.