Саҳар онлайн-акциясининг учинчи куни

Саҳар онлайн-акциясининг учинчи куни

Cаҳар онлайн-мактаби йўл ҳаракати хавфсизлиги ва маданияти бўйича аҳоли билимини ошириш ҳамда шу соҳага доир масалаларга ечим топиш мақсадида интернетда акция ўтказаётганлигини ёритиб келяпмиз. Сайтимиз онлайн-тадбир ҳамкоридир. Учинчи кун мавзуи: “Ҳайдовчилар ва пиёдалар хавфсизлиги ва маданиятидаги муаммоларга қандай ечим таклиф қиласиз?”

Тадбир мобайнида Моҳира Курбанова, Улуғбек Бабаханов, Элёрбек Ҳатамов, Алишер Саидов, Венера Исабекова, Шарофиддин Азизматов сингари иштирокчилар фаоллик кўрсатдилар.

Моҳира Курбанова болаларга ёшликданоқ йўл ҳаракати қоидаларини сингдириб бориш мавзуида таклифни ўртага ташлайди: “Issiq kelishi bilan fontan atrofi va bog’larda mashinachalarda aylantiradigan bolalarni ko’ramiz, yo’l harakati qoidalarini yosh bolallarga shu joylarda ham o’yin tariqasida olib borish mumkinmi? ‪#‎YHX”. Феруза Мамирова ва Улуғбек Бабахонов таклифни маъқуллашади ва “ўйин сингари олиб борилса” қизиқарли чиқишини таъкидлашади.

Айтиш керакки, иштирокчилар ўз таклиф-мулоҳазаларига суратларни илова қилишни унутишмаган. Моҳира Курбанованинг яна бир мулоҳазасида йўлда учрайдиган от-уловлар хавфсизлиги тўғрисида савол ташланган. Постга шохдор буқалар ва туялар расми илова этилган.

Иштирокчилардан яна бири Guli Bambuli жорий йилнинг 17-19 май кунлари “Йўл хавсизлигига бағишланган халқаро конференция” ўтказилишидан қолганларни хабардор этган. Ҳаволада келтирилишича, тадбир Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилади.

Элёрбек Ҳатамов qalampir.uz сайтининг акция мавзуига доир “Жорий йилда ЙҲХ назорати кучайтирилади” хабарини гуруҳда эслатма тарзида қолдирган.

Саидов Алишер машинанинг орқа ойнасини қорайтириш таклифини ўртага ташлади. Моҳира Қурбанова унга изоҳ қолдирди, Элёрбек Ҳатамов эса бу таклифга мутлақо қаршилигини изоҳда ёзди.

Гуруҳда қолдирилган мотивацион суратлардан бирида инглиз тилида “Илтимос, машинани эҳтиёткорлик билан бошқаринг. Биз болаларимизни яхши кўрамиз” деб ёзилган эди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"