Саҳнида пойга йўлаги бор кема денгизга тушди (видео)

Саҳнида пойга йўлаги бор кема денгизга тушди (видео)

Саҳнида пойга йўлаги бўлган Norwegian Joy номли кема денгизга туширилиб, синовга йўлланди. Кема Норвегиянинг Norwegian Cruise Lines кемачилик компаниясига тегишлидир.

Norwegian Joy (Норвегча ҳузур) кемасининг юқори палубасида пойга йўлаги бор. Кўнгилочар истироҳатгоҳ бортда жойлашган. Унда катта аквапарк, ўйин автоматлари, пойга автомобилининг интерфаол симулятори ва бошқа аттракционлар жойлашган. Учта казино бор. Савдо галереяларида товарлар мўл-кўл.

Ҳамёни қаппайган йўловчиларнинг диди ҳам ҳисобга олинган. Шоҳона жиҳозланган, ҳовузли люкс каюталар уларга мунтазир. Панорама тасвирли томоша майдончалари ва 29та ресторан бор. Лайнер узунлиги 325, кенглиги 41 метр. Сув сиғими 168 минг тонна. Бортидаги 2100та каютага 4200 йўловчи жойлашади.

Пойга майдончасида 10 нафаргача ҳайдовчи мусобақалаша олади. Люкс каютадагилар учун майдонча бепул, қолганларга пулли.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Мавзу:

#кема

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"