Самарқанд автобусларида йўл ҳақи тўлов картаси ёрдамида тўланмоқда

Самарқанд автобусларида йўл ҳақи тўлов картаси ёрдамида тўланмоқда

Самарқандлик йўловчилар TezCard картасини махсус терминалга тиқади ва шу заҳотиёқ маблағ ечиб олинади, деб ёзмоқда Sputnik сайти. Бу кондуктор ёки ҳайдовчининг ҳисоб-китоб қилиш вақтини тежаб қолади. Бундан ташқари янги тизим ёрдамида статистика ишларини ҳам юритиш мумкин.

Келажакда инновацион ҳисоб-китоб қурилмалари билан жиҳозланган жамоат транспортлари сони кўпаяди. Ҳозир Самарқандда ушбу компаниянинг 10дан ортиқ пунктлари ишлаб турибди. Картага турли тўлов тизимлари орқали пул ўтказиш режалаштирилмоқда.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"