“Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши” йўлининг 19,7 кмли участкаси реконструкцияси тугалланмоқда

“Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши” йўлининг 19,7 кмли участкаси реконструкцияси тугалланмоқда

Жорий йилда Бухоро вилоятидаги халқаро ва давлат аҳамиятига эга 29,7 км автомобиль йўлларини тўла таъмирлаш ва реконструкциясини тугаллаш режалаштирилмоқда.

«Ўзавтойўл» АК матбуот хизматининг хабарига кўра, М-37 «Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши» автомобил йўлининг Қоракўл тумани ҳудудидан ўтган 311-321 ҳамда 336-346 километрлари оралиғидаги 19,7 км қисми тўла таъмирланиб, реконструкция қилинди.

Реконструкция ишларини «Ўзавтойўл» ДАК таркибига кирувчи Бухоро вилоятидаги Қоровулбозор ва Ромитан туманлари йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш-эксплуатация қилиш корхоналари амалга оширди.

«Бухороавтойўл» ҳудудий йўллардан фойдаланиш ташкилоти раҳбари Аҳрор Ҳасановнинг маълумотига кўра, М-37 автомобиль йўлининг Когон тумани ҳудудидан ўтувчи 188-198 километрлари оралиғидаги ишлар йил охирига қолмасдан якунига етади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"