Самарқанд чорраҳаларида ҳам камералар ўрнатилади

Самарқанд чорраҳаларида ҳам камералар ўрнатилади

Самарқанд вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бошқармаси бошлиғи Равшан Тошмуродов айтишига қараганда яқин келажакда Самарқанд чорраҳаларида ҳам видеоқайд камералари ўрнатилади, деб хабар қилмоқда Sof.uz, Ўзбекистон ИИВ матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“Ҳаммага маълумки, 15 мартдан бошлаб Тошкентнинг  115 чорраҳасида ЙҲХ қоидалари бузилиш ҳолатларини фото ва видеоқайд қилиш камералари ишга тушган. Ушбу тизим қисқа вақт ичида ўзининг самарадорлигини кўрсатди. Яқин орада Самарқандда ҳам шундай тизим ишга туширилади. Видеоқайд камералари ва светофорлар ягона тизимда ишлайди. Унинг фаолияти узулуксиз бўлиши учун шаҳар чорраҳаларида қуёш батареялари ўрнатилмоқда”, — деди Тошмуродов.

Унинг айтишига қараганда, шаҳар светофорлари фаолиятини оптималлаштириш натижасида йўлларнинг ўтказиш хусусияти ошади ва бу светофорларда тўхтаб туриш вақтини 20-25 фоизга,  чиқариш газларини ва ёнилғи сарфини 5-15 фоизга қисқартиради. Охирги икки омил шаҳар экологиясига ҳам ижобий таъсир қилади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.