Самарқанд-Истамбул-Самарқанд йўналишида самолётлар учади

Самарқанд-Истамбул-Самарқанд йўналишида самолётлар учади

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Самарқанд-Истамбул-Самарқанд маршрути бўйича рейсларни амалга оширишни бошлайди, деб ёзмоқда Kommersant.uz.

Рейслар 2017 йилнинг 30 октябридан душанба кунлари амалга оширилади.

Парвозлар жадвали қуйидагича:

HY 275 Самарқанд-Истамбул: Самарқанддан парвоз вақти 20:00, самолёт Истамбулга соат кечки 23:00да келиб қўнади
HY 276 Истамбул-Самарқанд: Истамбулдан парвоз вақти 00:30 (+1), самолёт Самарқандга 06:45да келиб қўнади
Эслатиб ўтамиз, ушбу рейс очилиши бўйича жорий йил август ойида Тошкентда бўлиб ўтган музокаралар давомида келишиб олинган.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси август ойида парвозлар қиш фаслида ҳафтасига бир марта, ёзда эса ҳафтасига икки марта амалга оширилишини маълум қилган эди.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.